Тошкент транспорт университети ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Ушбу лойиҳада транспорт тизими учун мутахассис кадрларни комплекс тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, тармоқ олий таълим муассасаларининг мавжуд салоҳиятидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, илмий ва илмий-педагогик салоҳиятини ошириш ҳамда юқори малакали рақобатбардош кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ва Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультети негизида Тошкент транспорт университетини (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик бериш назарда тутиляпти.
Университет транспорт соҳаси учун олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланиш, университет тасарруфи бўйича Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига идоравий бўйсуниши, Университет Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент давлат техника университетининг авиакосмик технологиялари факультетининг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланиши кўрсатиб ўтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг