Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлдими?
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлгани, мактаблар, кўп қаватли уйлар олдида болаларни алдаб машинага солиб олиб кетишмоқчи бўлгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, Тошкент шаҳрида бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид бўлиб, пойтахтда сўнгги беш йиллик таҳлиллар жараёнида бола ўғирлиги ҳолатлари қайд этилмаган.
«Ҳурматли шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари! Сизлардан, асосланмаган ва тасдиқланмаган хабарларга ишонмасликни ва тарқатмасликни сўраймиз», — дейилади бошқарма муносабатида.
Шунингдек, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик белгиланганини эслатиб ўтган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг