Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент
Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор ва Сергели туманлари бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаролар А.А. ва Ж.М. ўзларининг хонадонларида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 308,9 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари маълум бўлди.
Шунингдек, Андижон вилоятининг Асака туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат қайд этилди. Департаментнинг Асака тумани бўлими, «Ўзэнергоинспекция» Андижон вилояти бошқармаси ва Асака ТЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «З.» МЧЖ масъул шахслари Асака ТЭТК мансабдор шахслари билан тил бириктириб, «Янгисор» маҳалласидаги чойхона биносида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир ўтказганликлари аниқланди. Натижада, улар тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ноқонуний уланиб, 175,1 миллион сўмлик электр энергиясидан фойдаланишган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) ва 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят ишлари қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мутасадди органлар ушбу ҳолатларнинг олдини олиш ва қонунийликни таъминлаш мақсадида назорат чораларини кучайтиришни режалаштирмоқда. Фуқаролардан эса энергия ресурсларидан қонун доирасида фойдаланиш, қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш ҳамда қонунга риоя этиш талаб қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг