Тошкент метрополитенининг 2 та бекати 3 ойга ёпилади

19:59 30 Май 2025 Жамият
237 0

Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўли йўналишидаги «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари ва бекатлар оралиғи 3 ой муддатга ёпилади. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК хабар берди.

Қайд этилишича, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, янги қурилган метро йўналишларида метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, ер усти эстакадалари ва бекатлари маълум муддат фойдалангандан сўнг, режали профилактик ишлар амалга оширилади.

Шу муносабат билан метрополитеннинг «Технопарк – Қипчоқ» бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлар амалга оширилади.

Аниқлик киритилишича, режали профилактик ишлар амалга ошириш учун 2025 йил 8 июнь санасида бошлаб, 2 та бекат «Турон (13-бекат) — Қипчоқ (14-бекат)» бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.

Шунингдек, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида: «Қипчоқ–Қурувчилар–Қипчоқ» метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.

«Келтирилган ноқулайликлар юзасидан йўловчилардан узр сўраймиз», дейилади метрополитен хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер