Тошкент марказий темир йўл вокзалига навбатдаги Туристик чартер поезд етиб келди (фоторепортаж)

Фото: Абдумуталиб Тоиров, «Халқ сўзи»
2013 йилда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Германиянинг "Lernidee Erlebnisrisen" туристик компанияси ҳамкорлигидаги "Orient Silk Road Express" туристик чартер поезди қатнови йўлга қўйилган эди. Ўтган 10 йил мобайнида 80 дан ортиқ туристик чартер поезди ҳаракати йўлга қўйилиб, 10000 нафарга яқин хорижлик сайёҳларга хизмат кўрсатилди.
Жорий йилнинг 3 сентябр куни Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳридан ўз ҳаракатини бошлаган навбатдаги туристик чартер поезд бугун Тошкент марказий темир йўл вокзалига етиб келди.
Дунёнинг 14 та мамлакатидан 100 нафарга яқин сайёҳлар мазкур поездда Марказий Осиё давлатлари бўйлаб саёҳат қилишмоқда. Ҳозирги кунда "Orient Silk Road Express" номи билан "Олма-ота — Бишкек — Тошкент — Қўқон — Қамаши — Китоб — Самарқанд — Хўжанд — Хива — Бухоро — Тошкент — Бухоро — Хива — Хўжанд — Самарқанд — Китоб — Қамаши — Қўқон — Тошкент — Бишкек — Олма-Ота" йўналишида АҚШ, Австрия, Малайзия, Швецария, Германия, Англия, Испания, Франция, Люксембург, Канада, Индонезия ва Ирландия каби давлатлар сайёҳларига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Поезд 12 та асосий вагондан ва 1 та заҳира вагондан иборат. Яъни, 4 та люкс вагон (ҳар бири 8 ўринли), 4 та юқори қулайликдаги ўз душига эга бўлган вагон (16 ўринли), 2 та ресторан вагони, ходимлар учун 1 та вагон мавжуд.
Барча вагонлар миллий услубда безатилган. Маҳаллий ишлаб чиқарилган вагонларда деворлар ўзбек миниатюралари услубида, деразаларда – адрас пардалари, оёқлар ости — шарқона нақшли қизил гиламлар билан безатилган. Бундан ташқари, ҳар бир вагонда телевизор, кийим-кечак шкафлари ҳожатхона ва бошқа зарур нарсалар мавжуд.
Ушбу туристик чартер поездида мамлатимизга келган сайёҳлар 9 кун давомида юртимизнинг тарихий шаҳарларини тамоша қиладилар. Шундан сўнг, қўшни давлатларга жўнаб кетадилар.
Фото: Абдумуталиб Тоиров, «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
- “Қутадғу билиг” достони қўлёзмасининг факсимиле нусхаси яратилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг