Тошкент кинофестивалида Жонни Депп ҳамда Эндрю Левитас онлайн равишда иштирок этади
Фото: Mind Life TV
Муҳим онлайн тадбирлардан бири таниқли актёр, режиссёр ва продюсер Жонни Депп, шунингдек, машҳур америкалик режиссёр Эндрю Левитас билан учрашув ҳисобланади. Юлдузли тандем бўлажак кинофестиваль меҳмонлари ва иштирокчиларига «Минамата» номли қўшма лойиҳасини тақдим этади.
«Минамата» ёки «Буюк» — Эндрю Левитас режиссёри бўлган америка драмаси. Фильмда Жонни Депп (у ҳам продюсер) америкалик фотограф Смит ролини ўйнайди, у симобдан заҳарланишнинг Япониянинг Минамата аҳолисига таъсирини суратга олган.

Деппнинг ўзи фильм кўпчилик учун жуда муҳим деб ҳисоблайди.
«Баъзи фильмлар одамлар қалбини жунбишга келтиради ва бу нарсаларни бошдан кечирган Минаматада яшовчи одамларга бағишланади», — дейди актёр.
Фильмни томоша қилгандан сўнг, юлдуз билан биргаликда фильмнинг онлайн муҳокамаси бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Жонни Депп кўплаб киномукофотлар совриндори ва номинанти ҳисобланади. Жумладан, «Олтин глобус» соврини ҳам.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг