Тошкент халқаро кинофестивалида машҳур киноюлдузлар қатнашади
Фото: Кинематография агентлиги
“Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалида биз севиб томоша қиладиган ҳинд ва турк киноюлдузлари иштирок этиши кутилмоқда. Жумладан, улар орасида Митҳун Чакраборти, Ҳума Қуреши , Санжай Гупта, Ўзжан Дениз, Сердар Ўртач, Мелиса Асли Пампук, Назан Кесал, Филез Аҳмет ва бошқалар бор.
Бу ҳақда “Ўзбекфилм” киноконцернида “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали олдидан ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида таъкидланди.
Унда кинофестивалга ташриф буюрадиган меҳмонлар, дастур доирасида намойиш этиладиган фильмлар ва бошқа тадбирлар ҳақида ОАВ вакилларига тўлиқ маълумот берилди.
Жумладан, мамлакатлардан кинофестивалга 150 дан зиёд машҳур киноижодкорлар келиши кутилмоқда. Улар орасида режиссёрлар, актёрлар, продюсерлар, халқаро кинофестиваллар, ташкилотлар, дистрибютор компанияларининг вакиллари ташриф буюришади. Уларнинг номлари бугун оммавий ахборот вакилларига таништирилди.
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Машарипов ва Ашурматов тўп сураётган жамоа бош мураббийи истеъфога чиқарилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг