Тошкент чорраҳаларида “вафел чизмаси” пайдо бўла бошлади
Тошкент шаҳридаги чорраҳаларда тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида “вафел чизмаси” пайдо бўлмоқда, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ. Ушбу чизма Сингапурда муваффақиятли синовдан ўтган.
Чизма ёрдамида ҳаракат йўналишида тирбандлик юзага чиққан ҳолатда чиқиш мумкин бўлмаган ҳудуд белгилаб олинади ва ҳайдовчи тўхташга мажбур бўлади. “Вафел чизмаси” ЙҲҚ билан белгиланган баъзи ҳолатларда ўнг ёки чап томонга бурилишни тақиқламайди.
Бугунгача фақат 7 та чорраҳада бундай чизмалар пайдо бўлди. Якунда 25 тага етказилади.
Ҳозирча баённомаларни расмийлаштириш кўзда тутилмаяпти: ҳайдовчиларга чизманинг талабларини ўрганиб чиқиш учун вақт ва унга кўникиш учун имконият берилади
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг