Тошкент аҳолиси энг кўп нимадан норози?
28 март ҳолатига кўра, «Халқ назорати» порталига жами 13 425 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Фуқаролардан келган шикоятларнинг энг катта қисми, яъни, 34,6 фоизи уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ. Қолган 15,3 фоизи асфальт, йўллар ва пиёдалар йўлаклари, 4,5 ва 4,3 фоиз қисм эса мос равишда ободонлаштириш ва экологияга тегишли.
Юборилган мурожаатлардан 13 407 таси ижро учун қабул қилинган бўлиб, шулардан 8 377 донаси ҳал этилган. Муаммолар Учтепа, Миробод ва Олмазор туманларида нисбатан юқори самара билан ечим топган.
Таъкидлаш жоиз, ижтимоий тармоқлар орқали ҳам 1 363 та муаммоли ҳолат аниқланиб, мурожаат сифатида платформага киритилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг