Тошкент аэропортида анъанавий кузги споттинг-тур бўлиб ўтди
«Тошкент» халқаро аэропортида «Uzbekistan Airports» компанияси томонидан ташкиллаштирилган анъанавий тадбир – бешинчи расмий споттинг-тур бўлиб ўтди.
Споттингда Ўзбекистоннинг турли шаҳарларидан, шунингдек, Россия, Қозоғистон ва Беларусдан 50 га яқин споттер қатнашди. Ҳаммаси бўлиб 100 дан ортиқ ариза топширилди.
Самолётларни профессионал тарзда суратга олиш ёш фотосуратчилар орасида тобора кўпроқ тарқалмоқда. Ўтган дам олиш кунларида тадбирда 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган 12 нафар авиаспоттер қатнашди.
Иштирокчилар “Silk Avia”, “Uzbekistan Airways”, “Turkish Airlines”, “Kam Air”, “Loong Air”, “Air Astana”, “Utair”, “Rossiya”, “Aeroflot”, “S7 Airlines”, “Qanot Sharq” ва бошқа авиакомпанияларнинг учиш ва қўнишларини суратга олдилар.
Анкеталарни кўриб чиқишда, аввалги босқичларда бўлгани каби, бир нечта мезонлар — авиация мавзуларига бағишланган шахсий веб-сайт, блог ёки ижтимоий тармоқда аккаунтнинг мавжудлиги, профессионал фото ва видео жиҳозларнинг мавжудлиги, шунингдек, ихтисослаштирилган веб-ресурслардаги нашрлар борлиги ҳисобга олинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда илк расмий авиаспоттинг 2021 йил 22-октабрда бўлиб ўтган ва шу куни Ўзбекистонда расмий споттингга старт берилган эди. Шунингдек, 2022 йил 26 январда Вазирлар Маҳкамасининг «Авиаспоттингни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, унда споттинг-турларни доимий равишда ўтказиш назарда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг