Тўрт йил давомида Путин ҳеч нарса ютмади — BILD
BILD нашри Россия-Украина уруши натижаларини сарҳисоб қилди. Бундан роппа-роса тўрт йил олдин Россия Украинага қарши уруш бошлаган эди. Бугун эса Владимир Путин учун Киевни мағлуб этиш мураккаб масалага айланди.
2014 йилда Россия Қрим ярим оролига ва Украина шарқининг бир қисмига ҳужум қилди ва эгаллаб олди. Аммо Кремль учун бу етарли эмас эди. Қўшни мамлакатга тўлиқ ҳужум 2022 йилнинг 24 февралида бошланди. Бир неча кун ичида Москва армияси Украина ҳудудининг 27 фоизини назоратга олди, Киев ва бошқа йирик шаҳарлар чегарасига яқинлашди. Бироқ Владимир Путин Украина ҳимоясини заиф баҳолади, 2022 йил апрель ойида эса шимолда Россиянинг биринчи чекиниши содир бўлди.
Сентябрь ва ноябрь ойларида Россия армияси Харков ва Херсон минтақаларида муваффақиятсизликка учради. Урушнинг биринчи йиллигида Россия аллақачон эгаллаб олган ерларининг учдан бир қисмини йўқотган эди.

Шундан буён Россия аскарлари деярли янги ютуқларга эриша олмади. Уруш бошланганидан икки йил ўтиб Россия яна шимолдан Харков вилоятига ҳужум қилди. Ўтган йили Путин армияси Донбассдаги босимни кучайтирди, Авдеевка ва Покровск шаҳарларини катта йўқотишлар билан босиб олди ва ғарбга қараб ҳаракат қилди. Аммо умуман олганда ҳозирга келиб Россия ва Украина қўшинлари ўртасида кучли тўсиқ сақланиб қолди.
Стратегик ва халқаро тадқиқотлар таҳлил маркази маълумотларига кўра, ҳозиргача урушда 325 минг "рус босқинчилари" ҳалок бўлган. Украина томонидан 140 минг ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 15 мингга яқин украиналик тинч аҳоли ҳалок бўлган.
Тинчлик ўрнатиш учрашувларига қарамай уруш давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг