Тўқимачиликда «ишончли экспортчи» дастури бошланади
Фото: Президент матбуот хизмати
1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар учун барча мобил тўлов иловалари орқали ҳисоб-китоб қилиш имконини берадиган универсал ҚР-код берилади. Бу ҳақда Президентнинг тадбиркорлар билан ўтаётган очиқ мулоқотида маълум қилинди.
Йиллик айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган барча тадбиркорлар келаси йил 1 январдан бир хил, яъни айланмадан 1 фоиз солиқ тўлашга ўтказилади.
Масалан, ҳозир айланмаси 100 миллион сўмгача бўлган якка тадбиркор йиллик 12 миллион сўмгача қатъий солиқ ўрнига кўпи билан 1 миллион сўм тўлайди. Ёки айланмаси 100 миллиондан 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркор айланмадан илгари 30-40 миллион сўм солиқ тўлаган бўлса, энди унинг солиқ юки 3-4 карра камаяди.
«Умуман, яратилаётган шароитлар орқали якка тадбиркорлар ҳисобида йилига 1 триллион сўм, тасаввур қиляпсизларми, 1 триллион сўм қоляпти. Бу – кичик бизнес учун қўшимча ресурс, якка тадбиркорлар ўз бизнесини кейинги босқичга олиб чиқиши учун яна бир имконият», деди Президент.
Ўтган ҳафта 200 дан ортиқ тўқимачилик корхоналари вакиллари билан учрашилиб, соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича 7 триллион сўмлик ташаббуслар эълон қилинди.
Тез кунларда тўқимачиликда «ишончли экспортчи» дастури бошланиб, экспорт олди молиялаш тизими йўлга қўйилади ва бунинг учун 200 миллион доллар йўналтирилади.
Бу электротехника, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, фармацевтика каби экспорт салоҳияти юқори, лекин имкониятлари тўлиқ ишга солинмаган соҳалар учун ҳам жорий этилади.
Ушбу соҳалардаги тадбиркорларни айланма маблағи учун 500 миллион доллар берилади.
Ҳар бир тармоқнинг сифати кафолатланган, рақобатдош 10 тадан маҳсулотига «Ўзбекистон рамзи» сифат белгисини бериб, уларни дунёга танитиш учун катта тарғибот кампанияси бошланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Жаҳон кубоги босқичи старт олди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг