Томорқадан ҳамма ҳам унумли фойдаланяптими?

Андижон вилояти Балиқчи туманида ноодатий семинар ташкил этилди. Гап шундаки, унга ўз томорқасидан самарасиз фойдаланиб келаётган фуқаролар жалб этилди.
– Бизнинг шароитда ҳар бир қарич ер тиллога тенг, - дейди Юртобод маҳалласида яшовчи Таваккал ота Йўлбарсов. – Шундай экан, томорқадан унумли фойдаланиш керак. Бугунги кунда томорқа майдони қанча эканлиги эмас, ундан қандай қилиб даромад олишни билиш муҳим. Оддий мисол, менинг томорқам 2 сотих. Аввал помидор экдим, кейин бодринг. Бу йил шунинг ҳисобидан 6 миллион сўм қўшимча даромад қилдим. Рўзғор учун ҳарна-да...
Балиқчи туманида 34 мингта хонадон ўз томорқасига эга эканини ҳисобга олсак, бу имкониятдан ҳамма ҳам бирдек фойдалана олмаётгани ачинарли, албатта. Шу боис семинарга таклиф этилган фуқаролар томорқани даромад манбаига айлантирган оилаларда бўлиб, уларнинг бой тажрибасини ўргандилар. Мутахассислар томонидан томорқа экинларини парваришлаш бўйича маслаҳатлар берилди.
Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- «100 миллиондан ортиқ гуллар, модалар ҳафталиги ҳамда турфа таомлар тақдимоти»: Наманганда ўтказилаётган 64 Халқаро гуллар фестивалидан видео ва фоторепортаж
- Ўзбекистон тарихида илк бор мундиал йўлланмасини қўлга киритган миллий терма жамоамиз Тошкентга қайтиб келди — Фоторепортаж
- Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Исроил–Эрон можароси юзасидан баёнот берди
- «Air India» фожиасидаги тирик қолган ягона йўловчи ҳикояси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг