«Толибон»нинг баёноти, Киевга ҳужум ва Дуров иши (+видео)

22:04 27 Август 2024 Дунё
174 0

Россия яна Украина томон дрон ёмғирини амалга оширди

Россия Украинага яна ракета ва дронлар ёмғирини амалга оширди. Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштирар экан, Россия кетма-кет иккинчи кун ракета ва дронлар билан зарба берди.

Россия Украинанинг электр тармоғига катта ҳужум уюштирганидан бир кун ўтиб, Украинанинг бир нечта нуқталарини нишонга олган ва камида тўрт кишини ҳалок бўлган. Запорожьеда икки киши ва унга қўшни шаҳарда икки киши ҳалок бўлган.

Расмий Киев пойтахтни ҳимоя қилиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини жойлаштирган ва 15 га яқин дрон ҳамда бир нечта ракеталарни уриб туширган. Украина ҳаво кучлари сешанба куни Россия томонидан учирилган 5 та ракета ва 60 та дронларни уриб туширганини маълум қилди.

Россия жами 91 ракеталарини, шу жумладан 10 та ракета, 81 та Эрон томонидан ишлаб чиқилган ҳужум дронларини бир нечта ҳудудлардан туриб учирган. Шунингдек, бошқа турдаги дронлар ва бомбардимончи самолётларнинг учирилгани маълум.

«Биз бу ва бошқа барча ҳужумлар учун Россияга жавоб берамиз. Инсониятга қарши жиноятлар жазосиз қололмайди», — деган Украина президенти Владимир Зеленский. Душанба куни Россия 200 дан ортиқ ракета ва дронларни учириб, камида 7 кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.

«Мен Россиянинг Украинага қарши давом этаётган урушини ва Украина халқини зулматга ботириш ҳаракатларини қоралайман. Бир нарсани аниқ айтаман Россия ҳеч қачон Украинада муваффақият қозонмайди», — деди Оқ уй раҳбари Жо Байден.

«Толибон» авиатехникалар бўйича баёнот билан чиқди

«Толибон» Мудофаа вазирлиги Ўзбекистонга 2021 йил афғон ҳарбийлари томонидан олиб ўтилган авиатехникалар Афғонистонга қайтарилмаслигига қарши чиқди.

Вазирлик баёнотига кўра, АҚШ Афғонистон халқининг мулкини «мусодара қилиш ҳуқуқига эга эмас».

«Ўзбекистондаги афғон вертолётлари ва самолётлари тақдирига оид ҳар қандай келишув қабул қилиниши мумкин эмас. Тошкент яхши қўшничиликни инобатга олиб, оқилона қарор қабул қилиши ва Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли самолётларни топширишда ёрдам бериши керак», дейилади Афғонистон баёнотида.

«Толибон» Ўзбекистон ҳукуматидан бу масалада ҳар қандай келишувдан воз кечишга чақирган. Аввалроқ АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник икки давлат Афғонистоннинг собиқ армиясига тегишли самолётлар тақдири бўйича келишувга эришганини ва ҳарбий техникалар Тошкентда қолишини эълон қилганди. Элчи авиатехникалар АҚШга тегишли эканини таъкидлаган.

БАА Дуров иши бўйича Францияга чақириқ билан чиқди

БАА Телеграм директори Павел Дуров Франция томонидан ҳибсга олиниши сабабли мамлакатни Дуров учун барча консуллик хизматларидан фойдаланишга чақирди. Араб Амирликлари фуқароларга ғамхўрлик қилиш энг устувор вазифа эканлигини эслатган.

Париж прокуратурасига кўра, Телеграм иловаси билан боғлиқ 12 та жиноий қоидабузарликлар аниқланган. БАА ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни берган баёнотида Дуровнинг ишини диққат билан кузатиб бораётганини ва Франция ҳукуматига унга барча консуллик хизматларини зудлик билан тақдим этиш тўғрисида сўров юборганини маълум қилди.

«Фуқароларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг манфаатларини сақлаб қолиш, уларнинг ишларини кузатиб бориш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериш БАА учун устувор вазифадир», дейилади вазирлик баёнотида. Россияда туғилган Дуров БАА, Франция, Кариб денгизи оролининг Цент-Китс ва Невис фуқароси ҳисобланади.

Макрон сўз эркинлигига содиқлигини айтиш чоғида эркинликлар фуқароларни ҳимоя қилиш ва уларнинг асосий ҳуқуқларини ҳурмат қилиш учун ижтимоий тармоқларда ҳам реал ҳаётда ҳам қонуний асосда қўллаб-қувватланишини қўшимча қилган.

Россия ҳукумати расмийлари Дуровнинг ҳибсга олинишидан ғазабини билдиришди, баъзилари буни сиёсий сабаблар ва Ғарбнинг сўз эркинлиги бўйича икки томонлама стандартининг исботи деб аташган.

Франция қонунларига кўра, Дуров тўрт кунгача сўроқ қилиш учун ҳибсда қолиши мумкин. Шундан сўнг, судьялар уни айблаш ёки озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилишлари керак.

Бен-Гвир Ал-Ақсо мажмуасида ибодатхона қурмоқчи

Исроил Миллий хавфсизлик вазири Бен-Гвир Ал-Ақсо мажмуасида ибодатхона қуришини айтди. Мамлакатлар ва қатор расмийлар унинг статус-квога қарши бўлган хавфли изоҳини танқид қилган.

Ал-Ақсо Ислом оламининг учинчи муқаддас жойи ва Фаластиннинг рамзи ҳисобланади. Вазир журналист билан бўлган суҳбатда агар унга қолса ҳудудда ибодатхона қуришини билдирган. Исроил ҳукумати томонидан олиб борилган ўнлаб йиллик статус-квога кўра, яҳудийлар ва бошқа мусулмон бўлмаганлар Шарқий Қуддусдаги бинога ташриф буюриши мумкин аммо ибодат қилиши мумкин эмас.

Бен-Гвир армия радиосига яҳудийларга бинода ибодат қилишга рухсат бериш кераклигини айтди. «Араблар хоҳлаган жойларида ибодат қилишлари мумкин, шунинг учун яҳудийлар хоҳлаган жойларида ибодат қилишлари керак. Ҳозирги сиёсат яҳудийларга ушбу жойда ибодат қилишга имкон беради «, — деган у.

2022 йил декабрь ойида Миллий хавфсизлик вазири сифатида иш бошлаганидан бери Бен-Гвир муқаддас жойга камида олти марта ташриф буюрган. Ал-Ақсо масжиди Иордания томонидан бошқарилади, аммо у ерга кириш Исроил хавфсизлик кучлари томонидан назорат қилинади.

«Ал-Ақсо ва муқаддас жойлар мусулмонлар учун тоза ибодат масканидир. Мамлакат муқаддас жойларга қилинган ҳужумларни тўхтатиш учун барча зарур чораларни кўради. Бу борада зарурий ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланмоқда», — дейилади Иордания Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Исроилнинг бир нечта расмийлари Бен-Гвирни қоралаган. Бенямин Нетаняҳу идорасининг баёнотида амалдаги сиёсатда ўзгариш йўқлигини маълум қилишган.

«Маъбад тоғидаги статус-квога қарши чиқиш хавфли, кераксиз ва масъулиятсиз ҳаракатдир», — деди Мудофаа вазири Йоав Галлант. «Бен-Гвирнинг ҳаракатлари Исроил давлатининг миллий хавфсизлигига хавф туғдиради», — деб фикр билдирган Исроил Мухолифати раҳбари Яир Лапид. Унинг фикрича Бен-Гвирнинг шарҳлари Нетаняҳу ўз ҳукумати устидан назоратни йўқотганлигини англатади.

ҲАМАС вазирнинг изоҳлари хавфли эканлигини айтиб, Араб ва Ислом давлатларини муқаддас жойларни ҳимоя қилиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олишга чақирди. Миср Ташқи ишлар вазирлиги Исроилни ўз мажбуриятларини бажаришга ва кескинликни кучайтиришга қаратилган провокацион баёнотларни тўхтатишга чақирган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?