Тўланган ҚҚС суммасининг 9,2 трлн сўми тадбиркорларга қайтарилди

13:28 19 Август 2022 Иқтисодиёт
680 0

Фото: Давлат солиқ қўмитаси

ҚҚС (салбий фарқ) суммалари қўйидагилар ҳисобига қайтарилган:

Экспорт учун ноль ставкали ҚҚС қўлланилиши – 3,1 трлн сўм;

Экспортдан ташқари реализация учун ноль ставкали ҚҚС қўлланилиши – 1,9 трлн сўм;

Ички бозордан харид қилинган товарлар қолдиғи учун – 1,6 трлн сўм;

Харид қилинган (яратилган) асосий воситалар бўйича ҚҚС ҳисобга олиниши – 1,5 трлн сўм;

Импорт қилинган товарлар қолдиғи ҳисобига – 1,1 трлн сўм.

Давлат буджетидан корхоналарга қайтарилган ҚҚС ҳудудлар кесимида:



Тошкент шаҳри - 1 127 та;
Андижон вилояти - 956 та;
Наманган вилояти - 744 та;
Фарғона вилояти - 684 та;
Бухоро вилояти - 496 та;
Тошкент вилояти - 447 та;
Қашқадарё вилояти - 342 та;
Сурхондарё вилояти - 321 та;
Қорақалпоғистон Р. - 317 та;
Йирик солиқ тўловчилар бўйича ДСИ - 296 та;
Хоразм вилояти - 232 та;
Навоий вилояти - 225 та;
Самарқанд вилояти - 175 та;
Сирдарё вилояти - 160 та;
Жиззах вилояти - 97 та корхоналарга тўғри келади.

Қоплаб берилган жами ҚҚС ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,1 трлн сўмга кўп.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?