“Токио — 2020”да енгил атлетика бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган барча спортчилар номи маълум бўлди. Улар 7 нафар

12:55 03 Июль 2021 Спорт
435 0

Бутунжаҳон енгил атлетика ассоциацияси Токио-2020 саралаш туркуми якунлангач, ушбу спорт тури бўйича Олимпия ўйинларига йўлланма олган атлетлар номини эълон қилди. Унга кўра, Токиода 7 нафар енгил атлетикачимиз Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.

Миллий олимпия қўмитаси маълум қилишича, енгил атлетика бўйича юртдошларимиз орасида биринчи бўлиб Светлана Радзивил Олимпиада нормативини бажарган эди. Қайд этиш жоиз, жорий Олимпиада туркумида нормативлар ҳар қачонгидан ҳам баланд бўлгани боис, барча йўналишларда ҳам талабни бажара олган спортчилар кўп бўлгани йўқ. Шу боис қатор дастурларда рейтинг орқали лицензиатлар саралаб олинди.

Демак, Светлана Радзивил, Сафина Саъдуллаева, Роксана Худоёрова, Руслан Қурбонов, Дарья Резниченко, Суҳраб Хўжаев,  Екатерина Воронина Токио-2020 Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ёзги  Олимпия ўйинлари 2021 йилнинг 21 июлидан 7 августга қадар бўлиб ўтади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер