Токио-2020. Баҳодир Жалолов Oлимпиада олтин медали соҳиби бўлди

11:49 08 Август 2021 Спорт
1371 0

Токиодаги ёзги Олимпия ўйинларининг сўнгги кунида ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов (+91 кг) америкалик рақиби Ричард Торресга қарши баҳс олиб борди.

Баҳодир Жалолов ушбу баҳсда ғалаба қозониб, Ўзбекистонга ушбу мусобақанинг учинчи олтин медалини олиб келди.

Шу билан Олимпиада ўйинлари Ўзбекистон делегацияси учун якунланди. Токиодаги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон 3 та олтин ва 2 та бронза медалларига эга чиқди. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер