“Tesla” жиддий нуқсон сабаб бир неча миллион машинасини чақириб олади

18:07 13 Декабрь 2023 Дунё
684 0

Фото: Tesla

Американинг миллиардер Илон Маскнинг “Tesla” технологик компанияси автопилот тизимидаги заифликлар туфайли ўзи ишлаб чиқарган 2,03 миллион дона электромобилни чақириб олади.

Бу ҳақда АҚШ Миллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига тақдим этилган аризада айтилади. Ҳужжат регуляторнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган.

Автопилот ҳар бир янги “Tesla” автомобилида стандарт бўлади. У автомобиль тезлигини атрофдаги тирбандликка мослаштириш ва ҳайдовчиларга автомобилни аниқ белгиланган йўлакларда бошқаришга ёрдам бериш учун камералардан фойдаланади. Шу билан бирга, транспорт воситасини бошқараётган шахс ҳар доим қўлларини рулда ушлаб туриши ва йўлни кузатиши керак.

Ҳужжатда айтилишича, “Tesla” автомобилларидаги автопилот нотўғри фойдаланишдан етарлича ҳимояга эга эмас. Маълум шароитларда автопилот тизимлари ҳайдовчининг фавқулодда вазият юзага келганда тезлик билан аралашиб, бошқарувни ўз қўлига олишга тайёрлигини етарлича назорат қилмайди, бу эса тўқнашувлар хавфининг ошишига олиб келиши мумкин.

“Автоматлаштирилган технологиялар хавфсизликни яхшилашга ваъда беради, лекин улардан масъулият билан фойдаланилсагина. Бугунги ҳаракатлар хавфсизликни устувор вазифа қилиб, автоматлаштирилган тизимларни такомиллаштириш мисолидир”, дейилади АҚШ Миллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси “Tesla”нинг электр транспорт воситаларини чақириб олиш қарорига изоҳида.

2016 йил охиридан бери “Tesla” тўлиқ ўзини ўзи боқари деб номланган юқори даражадаги функцияларни илгари сурмоқда. АҚШ Миллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси “Tesla” автомобиллари автопилот назорати остида автомобиль йўлларида тезлик чегарасидан ошиб кетганини аниқлагандан сўнг, бу вариант 2023 йилнинг февраль ойида бекор қилинган.

Умуман олганда, АҚШ Миллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси “Tesla” автомашиналарининг автопилот сабаб бўлиши мумкин бўлган автоҳалокатлари бўйича 50 дан ортиқ тергов очди.

Илгари “Tesla” автомобилларида “Илон Маск режими” деб аталадиган режим топилган бўлиб, у рулни доимо қўлингиз билан ушлаб турмасдан бошқариш имконини беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?