Термизда замонавий автошоҳбекат ишга тушди
Термиз туманида барпо этилган янги автошоҳбекат тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Бу мажмуа нафақат ташқи кўриниши, балки йўловчилар учун яратилган қулайликлар ва хизмат сифати билан ҳам эътиборни тортмоқда.
Автошоҳбекат бир вақтнинг ўзида 950-1000 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади. Бу эса Термиз шаҳри ва унинг атрофидаги 7 та туман аҳолиси учун янги имкониятлар эшигини очади. Айниқса, М–41 халқаро автомагистрали йўналишида ҳаракатланувчи йўловчилар учун бу жой янги марказга айланмоқда.
Янги автошоҳбекат транспорт тизимини яхшилаш, шаҳарга кириш-чиқиш жараёнларини енгиллаштириш, янги маршрутлар ташкил этиш, тезкор ва хавфсиз ҳаракатни таъминлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

— Термиз шаҳар — Жайрахона йўналишида ҳаракатланувчи 303-автобус ҳайдовчисиман, — дейди Шавкат Валиқулов. — Шоҳбекатнинг барпо этилгани биз, ҳайдовчилар учун ҳам катта қулайлик бўлди. Аввалги бекатларда тиқилинч, нотўғри жойлашув, йўловчиларнинг қийналиши оддий ҳолат эди. Бу янги автошоҳбекатда эса ҳамма нарса аниқ, жойлар кенг, навбат тизимга тушган. Йўловчилар ҳам рози. Энг асосийси — хавфсизлик таъминланган.
Янги автошоҳбекатнинг ишга туширилиши вилоятда транспорт инфратузилмасининг ривожланишига хизмат қилар экан, у иқтисодий фаоллик ва ижтимоий қулайликни ҳам ошириши кутилмоқда. Бу каби инвестициявий лойиҳалар Сурхондарё вилояти ривожига катта ҳисса қўшиши шубҳасиз.
Фарҳод ЭСОНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг