Термизда ноқонуний тарзда қуён овлаган шахсга чора кўрилди

17:25 14 Февраль 2026 Жамият
293 0

Фото: Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси

Сурхондарё вилояти Термиз туманида қуёнларни ноқонуний овлаган шахсга чора кўрилди. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамкорлигида навбатдаги рейд тадбири ўтказилган. Рейд давомида тумандаги Учкўл кўллари ҳудудида Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро томонидан 13 бош ёввойи қуён ноқонуний овлангани аниқланган.

Маълум бўлишича, фуқаро овни тақиқланган усулда — тунда ёритувчи мосламадан фойдаланган ҳолда амалга оширган. Ҳисоб-китобларга кўра, ноқонуний ов натижасида табиатга 5 миллион 356 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан чора кўрилган. Шунингдек, ов жараёнида фойдаланилган, ҳуқуқбузарга тегишли бўлган 3 дона ов милтиғи ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, вилоят ИИБга топширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?