Термиз туманига ҳам янги ҳоким тайинланди

16:00 30 Декабрь 2025 Жамият
241 0

Қаландаров Шухрат Искандарович Термиз тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 30 декабрь куни бўлиб ўтаётган халқ депутатлари Термиз тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўтарилган.

Мазкур сессияда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳам иштирок этган. Сессия давомида Шу вақтга қадар Термиз тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Шухрат Назаров бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.

Вилоят ҳокими туман ҳокими вазифасига Қаландаров Шухрат Искандарович номзодини таклиф қилди ва номзод туман Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди. Номзод Миллий кадрлар захирасидан тавсия этилган.

Маълумот учун, Шухрат Қаландаров 1981 йилда Денов туманида туғилган. 2004 йилда Термиз давлат университетини, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси солиқ академиясини солиқлар ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида солиқ органларида турли вазифаларда, хусусан, Термиз туманида давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, Термиз ва Сариосиё туманлари ҳамда Термиз шаҳрида ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?