Ташқарида оппоқ қор, ичкарида иссиқ чой
Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудлари қиш кўрпаси -оппоқ қор билан қопланди. Бу ажиб гўзалликдан кўз ҳам, кўнгил ҳам қувнамоқда. Зеро, оқлик — яхшилик, эзгулик, поклик тимсоли бўлиши баробарида такрорсиз гўзаллик яратувчи беғубор ранг ҳамдир. Шу билан бирга унда ҳамжиҳатлик, аҳиллик ва меҳр-оқибат қадриятларининг ифодаси ҳам мужассам.

Ҳа, анчадан буён соғиниб кутилган қор нафақат кўнгилларга завқу шавқ улашмоқда, балки инсонларни бир-бирига янада меҳрли бўлишга ҳам ундаётир. Бунга мана шундай қорли-қировли, совуқ об-ҳаволи кунларда Сирдарё вилоятидаги давлат хизматлари марказларига келаётганлар иссиқ чой, қаҳва ва ширинликлар билан кутиб олинаётгани ҳам мисолдир.

– Вилоятимизнинг барча туман-шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида фуқароларга иссиқ чой, қаҳва ва ширинликлар таклиф қилинаётгани ҳам юртимизда инсон қадри энг улуғ қадрият эканига бир далолатдир, — дейди Сирдарё вилояти адлия бошқармаси шубъа бошлиғи Азиз Мавлонов. – Шунингдек, давлат хизматлари марказларида мини кутубхоналарнинг ташкил этилгани фуқаролар учун яна бир қўшимча қулайлик бўлиб, навбат кутиш жараёнида вақтни мазмунли ва фойдали ўтказишга хизмат қилмоқда. Муҳими, мазкур муассасаларда жорий этилган электрон навбат тизими фуқароларга хизматлардан тез, шаффоф ва қулай фойдаланиш имконини бермоқда.

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг