«Ташаббусли бюджет»нинг 10-мавсуми 1 февралдан бошланади
Жорий йилнинг 1 февралидан «Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми» шиори остида «Ташаббусли бюджет» жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу мавсум «Ташаббусли бюджет» жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи – юбилей мавсум ҳисобланади.
Бунда:
• 1–20 февраль кунлари лойиҳаларни киритиш;
• 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш;
• 8–10 март кунлари тарғибот босқичи;
• 11–20 март кунлари овоз бериш босқичи;
• 21–31 март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади.
Маълум қилинишича, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг