«Ташаббусли бюджет»: бино янгиланди, энди навбат – тиббий асбоб-ускуналарга
Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ/«Халқ сўзи». Ховос туманининг Янгиер маҳалласи ҳудудида жойлашган «Зафаробод» оилавий шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.
— «Ташаббусли бюджет« туфайли эскириб қолган оилавий шифокорлик пункти биноси реконструкция қилиниб, янги ва кўркам ҳолатга келтирилди, — дейди туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Мақсатулла Нарзуллаев. — Шу билан бирга тиббий жиҳозлар ҳам янгиланди.
Мазкур тиббиёт муассасасида «Дори-Дармон« акциядорлик компаниясининг Сирдарё вилояти минтақавий бўлинмасига қарашли ижтимоий дорихона фаолияти ҳам йўлга қўйилганлиги барчага манзур бўлди.
Айни вақтда ушбу тиббиёт маскани жамоаси «Ташаббусли бюджет«нинг иккинчи мавсумида иштирок этяпти. Лойиҳага кўра ЭКГ, УТТ каби тиббий аппарат, лаборатория асбоб-ускуналари ва бошқа керакли жиҳозлар харид қилинади. Натижада касалликларни эрта босқичларда аниқлаш, даволаш имкониятлари ошиши баробарида аҳолининг ЭКГ, УТТ сингари аппаратлар орқали тиббий текширувларидан ўтиш учун туман маркази ёки шаҳарга бориши, ортиқча вақт ҳамда пул сарфлашига ҳожат қолмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг