Ташаббуслар қўллаб-қувватланмоқда
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ҳал этиш, уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Жорий йилда Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грантлари танловига Андижон вилоятидан 28 та, Жамоат фондининг вилоят бўлинмаси томонидан эълон қилинган давлат грантлари танловига эса 14 та лойиҳалар тақдим этилди. Шундан 10 та лойиҳа учун 1 млрд. 243 млн. сўм маблағ ажратиладиган бўлди.

— Ушбу маблағлар ижтимоий муҳофаза, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳит, санитария-гигиена ҳолатларини яхшилаш, таълим, маданият ва спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, коррупцияга қарши курашиш каби соҳалардаги муаммоларнинг ижобий ечимини таъминлашга йўналтирилади, — дейди халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгаши котибияти мудири Насибахон Тўйчиева. — Шунингдек, Жамоат фондига 25 та давлат органининг 55 та ижтимоий буюртма лойиҳаси ҳам тақдим этилган. Парламент комиссияси ушбу талабномаларни долзарблиги бўйича ўрганиб чиқиб, 10 та давлат ташкилотининг жами 24 млрд. сўмлик 11 та ижтимоий буюртмаси танлаб олинди. Буларнинг барчаси мамлакатимизда фуқаролик жамиятига бўлган эътиборнинг ижобий самараси, деб биламан.
Вилоят ҳокимлигида танлов ғолибларига сертификатларни топшириш тадбири бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Дуал таълим — етук мутахассис тайёрлаш кафолати
- Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлатлари ва Корея Республикаси парламентлари раҳбарларининг III йиғилиши ўз ишини бошлади
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг