Тараққиёт стратегияси: қонун устуворлигининг муҳим кафолати

Охирги беш йил давомида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Эндиликда, босиб ўтилган йўл ва орттирилган тажрибалар, эришилган ютуқ ва камчиликларни чуқур таҳлил қилиш орқали «Инсон қадри учун» тамойилига асосланган ҳолда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг муҳим устуворликлари ҳамда аниқ марраларини белгилаш вазифаси олдимизда турибди.
Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган ҳамда Ҳаракатлар стратегиясининг мантиқий давоми сифатида «2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси қабул қилинди.
Ҳаракатлар стратегиясидан фарқли ўлароқ, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини муҳокама қилиш жараёнида аҳолининг катта қисми фаол иштирок этди. Бу эса, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг янада халқчил бўлишини таъминлади.
Тараққиёт стратегияси мамлакатимизда кейинги беш йил давомида амалга ошириладиган ислоҳотлар учун дастуриламал вазифасини бажариб беради. Унда мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш энг устувор йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Бунинг учун бир нечта зарур мақсадлар назарда тутилган.
Жумладан, мулкий ҳуқуқларнинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш мақсади белгиланган бўлиб, ушбу мақсадга хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш, хусусий мулк устуворлигини асосий тамойил сифатида белгилаш, давлат идорасининг расмий маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш орқали эришиш мумкин.
Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш мақсади бўйича асосий эътибор фуқароларга ҳуқуқий таъсир кўрсатиш, шу жумладан, шахсларнинг ҳаракатланиш эркинлигини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда қонунийликка риоя этиш, маҳкумлар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг меҳнат, ижтимоий таъминот ва халқаро эътироф этилган бошқа ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мослашуви ва жамиятга
Шунингдек, ушбу мақсад йўлида фуқароларни яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш тизимини янада соддалаштириш ва аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш, бошланган ислоҳотларни якунига етказиш, жиноят, жиноят-процессуал ва жиноят ижроия қонунчилигини такомиллаштириш сиёсатини изчил давом эттириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тизимига инсонпарварлик тамойилини кенг жорий этиш, ушбу йўналишда махсус қонун қабул қилиш,
Навбатдаги асосий мақсад давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш, фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини оширишни назарда тутади. Бунда, асосий вазифалар сифатида маъмурий судларда мансабдор шахсларнинг қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш орқали суд назоратини қўллаш соҳасини кенгайтириш, «
«Қонун — устувор, жазо — муқаррар» тамойилини бош мезонга айлантириш орқали қонунийликни қатъий таъминловчи, очиқ ва адолатли прокуратура фаолиятининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини яратиш, тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнинг қадр-қиммати ва эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жиноятлар ҳақида хабарларни ҳисобга олиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, жиноятларни яшириш ҳолатларининг олдини олишда замонавий усуллардан фойдаланиш каби вазифалар белгиланган.
Яна бир асосий мақсад суд ва бошқа органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг самарали механизмларини жорий этиш, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг муқобил, суддан ташқари усулларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш билан боғлиқдир.
Шу билан бирга, ушбу мақсад доирасида мажбурий ижро органлари фаолиятига халқаро стандартларни босқичма-босқич жорий этиш ва айрим функцияларни (суд ҳужжатлари бундан мустасно) хусусий секторга ўтказиш, давлат ижрочилари иш юкламасини камайтириш вазифаси ҳам назарда тутилган.
Юқоридагилар билан бир қаторда, Тараққиёт стратегиясида белгиланган адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ҳиссини шакллантириш каби улуғ мақсадлар белгиланган бўлиб, мазкур мақсадлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга ёрдам беради.
Умуман, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлигига асосланган демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти юксалтириш, тадбиркорлик фаолияти учун қўшимча ҳуқуқий кафолатларни белгилашга ва энг асосийси, юртимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш орқали «Инсон қадри учун» тамойилини тўлақонли рўёбга чиқаришга хизмат қилади.
Сардор СУВОНОВ,
Сирдарё вилояти Гулистон туманлараро
маъмурий судининг судьяси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг