Танзила Нарбаева Россия Федерацияси элчисини қабул қилди

2021 йил 9 июлда Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаева Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О. Мальгиновни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, икки томонлама парламентлараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро парламент тузилмалари доирасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Федерация Кенгаши ўртасидаги ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиянинг самарали фаолиятини, иккала мамлакат парламентларининг олий даражада савдо-иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий, маданий-гуманитар соҳаларда эришган келишувларни амалиётга татбиқ этиш бўйича ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда минтақалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.
О.Мальгинов Президент Ш.Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаётган демократик ислоҳотлар ва ўзгаришларни, ижтимоий-иқтисодий соҳадаги жадал сурътларда юз бераётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг