Танзила Нарбаева Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форумида иштирок этмоқда
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Шу кунларда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегация Марказий Осиё давлатларининг биринчи парламентлараро форумида иштирок этиш учун Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бўлиб турибди.
Таъкидлаш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари қўшни давлатлар раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватлангани туфайли Марказий Осиёда сиёсий мулоқот фаоллашди ва ўзаро ишонч мустаҳкамланди. Давлат раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувлари йўлга қўйилиши натижасида минтақада икки ва кўп томонлама ҳамкорлик даражаси янги босқичга кўтарилди.
Минтақа мамлакатларининг барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яқин қўшничилик ва стратегик шерикликка асосланган муносабатлари сифат ва мазмун жиҳатидан янада бойиб бормоқда. Хусусан, парламентлараро мулоқотни кучайтириш, мавжуд ҳар қандай тўсиқларни биргаликда бартараф этиш устувор йўналишга айланган.
Форумнинг биринчи куни Сенат Раиси Марказий Осиё давлатлари парламент делегациялари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.
Шундан сўнг делегация аъзолари Туркистон шаҳридаги тарихий маданий ёдгорликлар билан танишди, шу жумладан, Ҳазрат Хўжа Аҳмад Яссавий мавзолейини зиёрат қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг