Таниқли спортчилар ёшлар билан учрашди
Мамлакатимиз бўйлаб ёшлар ойлиги ва Бутунжаҳон ёшлар фестивали доирасидаги тадбирлар давом этмоқда. Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида ана шундай тадбирлардан бири — юртимизнинг машҳур спортчилари ва навқирон авлод вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда мамлакатимиз ва жаҳонда ўтказилган кўплаб мусобақа, турнир, олимпиядаларнинг совриндор ҳамда ғолиблари, кенг жамоатчилик вакиллари ва фаол ёшлар иштирок этди.
Учрашув давомида маҳоратли спортчилар ёшларга ўз тавсия ва маслаҳатларини берди, уларнинг фикр-мулоҳазаларини тинглади.
— Сўнгги пайтларда ёшларимизнинг маҳаллий ва халқаро майдонларда эришаётган ютуқлари ҳар биримизни қувонтирмоқда, — дейди Ўзбекистон футбол федерацияси вице-президенти, Ўзбекистон Миллий терма жамоаси аъзоси Одил Аҳмедов. — Ҳозирги ўзбек ёшлари бундан ўн йил олдинги ўзбек ёшларидан бутунлай фарқ қилади. Уларнинг қарашлари, билим ва салоҳияти жуда юқори. Бунда, албатта, юртимизда ёшларга берилаётган эътиборнинг ўрни катта.
Тадбир якунида спортчилар ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Самандар ПАРДАБОЕВ
(“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 1 март — Зулфия таваллуд топган кун. «Бугун тунда келармиш баҳор»
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Prix Versailles талқинига кўра 2026 йилнинг дунёдаги энг гўзал музейлари рўйхатига киритилди
- Эндиликда йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали электрон шаклда топшириш мумкин
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Эроннинг ҳужум салоҳияти 50 фоизга қисқарди – АҚШ сенатори
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг