Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилса, нима қилиш керак?

14:30 26 Июль 2021 Жамият
254 0

Ушбу саволига вазирлик ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллева жавоб берди. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизматининг хабар берди.

«Антибиотиклар тана ҳароратини туширмайди. Тана ҳароратини 38 даражагача кўтарилиши меъёр ҳолат ҳисобланади, яъни инсон организмига вирус тушса, организм вирус билан курашиши учун ва иммунитет ҳужайралари пайдо бўлиши учун организмнинг ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши керак. Тана ҳароратини бу даражагача кўтарилиши қўрқинчли эмас.

Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилганда, қуйидагилар тавсия қилинади:

 «Витамин С» га бой суюқликларни ичиш, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш (лимон чойлар, малина чойлар, наъматак чойлар, оддий қора ёки кўк чойларни ичиш керак. Бу ўз ўрнида ҳужайра ва тўқималарни сувсизланишининг, қон қуюлишининг олдини олади ва тана ҳароратини туширади;

Томоқ ва бурунни тузли ёки чой содали суюқликлар билан кунига 8 мартадан ортиқ чайиш;

70 фоиз спиртни илиқроқ сув билан илитиб танани артиш ҳам тана ҳароратини туширишга ёрдам беради.

Тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса – ёшга мос равишда:

1 ёшгача болага 100-125 мг,

1 – 5 ёшли болаларга 125-50 мг,

5 ёшдан катталарга 500 мг бир марталик дозада «Паратсетамол» ёки «Ибупрофен» таблеткаси қабул қилинади, холос. Шу билан бирга, зудлик билан оилавий шифокор билан боғланиш керак!

Оилавий шифокор келгунига қадар «Витамин С» га бой суюқликларни кўпроқ, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш, яъни лимон, малина, наъматак ёки оддий қора ёки кўк чойларни ичиш талаб этилади.

Истисно ҳолатларда, агарда шифокор келгунча 4-6 соатдан ортиқ вақт ўтса, бу даврда тана ҳарорати 38 даражадан юқорига қайта кўтарилса, «Паратсетамол»ни яна бир бор қабул қилиш керак», дея жавоб берган Севара Убайдуллева.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?