Таъминотдаги муаммолар ечимини топди

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон шаҳридаги «Меҳмонхона» электр узатиш тармоғига уланган истеъмолчилар сонининг кескин ортиши электр таъминотидаги узилишларга сабаб бўлаётганди. Янги ячейка ўрнатиш орқали бу муаммога чек қўйилди.
— Натижада Чўлпон 100 йиллиги номли МФЙ ва унга ёндош кўчаларда яшовчи 8 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатиш сифати кескин яхшиланди, — дейди “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Андижон филиали ходими Мухлисахон Собирова. — Бунинг учун 2 км масофага янги тармоқ тортиш ишлари ҳам амалга оширилди.
Куз-қиш мавсумида электр таъминотидаги узилишлар сони кескин ортади. Бунга электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг ортиши, ноқонуний уланишлар ва истеъмолчилар сонининг кўпайиши каби ҳолатлар сабаб бўлади. Айрим ҳолларда фавқулодда вазиятлар туфайли носозлик юзага келиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш, таъминот сифатини яхшилаш мақсадида жорий йилнинг ўзида вилоят бўйича 28,4 км узунликдаги тармоқни реконструкция ва модернизация қилиш ҳамда 10 та трансформаторни таъмирлаш ишлари бажарилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг