“Талимаржон ИЭС”да 1065 мегаватт қувватли янги буғ-газ қурилмалари ишга туширилди
Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида жойлашган “Талимаржон ИЭС”да умумий қуввати 1065 мегаватт, лойиҳа қиймати эса 944,87 миллион АҚШ доллари бўлган янги буғ-газ қурилмалари ишга туширилди.
Мамлакатимиз энерготизимида муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу лойиҳа бир қатор хорижий ва маҳаллий молия ташкилотларининг кўмаги ҳамда Испания, Япония, Туркия каби давлатларининг йирик компаниялари пудратчилигида амалга оширилди.
- Ушбу буғ-газ қурилмалари орқали корхонада йилига 8 миллиард кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва юқори тежамкор технологияларни қўллаш ҳисобига йилига 300 миллион куб метр табиий газ тежалишига эришилади, — дейди “Талимаржон ИЭС” АЖ бош директори Жасур Пирманов. – Қурилма Япония, Корея, Хитой ва АҚШ каби етакчи мамлакатлардан келтирилган энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган бўлиб, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда бошқарилади.

Янги лойиҳа Самарқанд ва Бухоро вилоятлари истеъмолчиларини, Қарши магистрал каналидаги еттита насос станциясини ва яна кўплаб аҳоли пунктларини ишончли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.
Эътиборли томони, янги лойиҳанинг ишга туширилиши натижасида корхонада яна 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Шимол ёғдуси — мўжиза эмас даҳшат. Қуёшда X тоифали кучли чақнаш содир бўлди
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг