Тахиатош ИЭСда 1040 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси қурилиши бошланди

07:25 04 Декабрь 2022 Иқтисодиёт
703 0

Тахиатош иссиқлик электр станцияси Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи асосий корхона ҳисобланади.

Бугунги кунда корхонада ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергиясини муқобил энергия манбалари ҳисобига қоплаш мақсадида қуёш фотоэлектр станцияси қурилмоқда. Станция 2023 йилнинг биринчи чорагида ишга туширилади.

Станцияда йилига ўртача 1,8 млн кВт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, корхонанинг ўз эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси 20-30 фоизга камайишига ва 628 минг куб метр табиий газ тежалишига эришилади.

Маълумот учун: 2022 йилнинг 11 ойи давомида станцияда умумий қуввати 16 кВт бўлган қуёш панеллари ишга туширилди. Шунингдек, 2800 литрли 14 дона қуёш сув иситиш қурилмалари, 380 дона қуёш панелли ёритиш чироқлари ҳамда 360 дона сенсорли ҳаракат датчиклари ўрнатилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?