Таиландда фил ҳужуми натижасида испаниялик сайёҳ қиз вафот этди

16:57 06 Январь 2025 Дунё
265 0

Таиландда 22 ёшли испаниялик сайёҳ Бланка Гарция фил ҳужуми туфайли вафот этди. Бу ҳақида «Sky News» нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, қиз ўз ҳамроҳи билан Таиланд жануби-ғарбидаги «Yao Yay» оролига борган. Қиз филлардан бирини чўмилтирмоқчи бўлганда ҳужумга учраган ҳамда олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Мутахассисларнинг айтишича, фил ҳудудга ташриф буюрувчи сайёҳларнинг муносабатидан таъсирланган ҳамда стрессга тушган бўлиши мумкин.

«Koh Yao» номли филларни парвариш қилиш марказининг таъкидлашича, филларни чўмилтириш ташриф буюрувчиларнинг севимли машғулотларидан биридир. Одатда уларнинг инсонларга ҳужум қилиши кузатилмайди.

Бундай ҳодисалар ёввойи филлар билан содир бўлади, улар баъзан табиий яшаш жойларини йўқотганлиги сабабли одамлар яшайдиган ҳудудларга кириб қолишади. Сайёҳлар бундай филларни ажрата олишмайди, натижада ҳужум қурбонига айланишлари мумкин.

Cўнгги 12 йил ичида Таиландда ёввойи филлар ҳужумидан 240 га яқин ўлим қайд этилган. Биргина 2024 йилда жами 39 та шундай ўлим ўлим ҳолати аниқланган, дейилади хабарда.

Ҳисоб-китобларга кўра, Таиланднинг қўриқхоналари ҳамда миллий боғларида 4000 га яқин ёввойи филлар яшайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер