Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (55-сон, 30.01.2024 й.) билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Президентнинг тегишли қарори билан 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилган.
Низомга кўра, рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингни” электрон платформасида онлайн шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
Тадбиркорлар фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари бўйича умумий балл баҳолаш вақтида амалда бўлган кўрсаткичлар сони ва уларга берилган баллар йиғиндисидан келиб чиқиб белгиланади.
Маълумотлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида реал вақт режимида акс эттирилади.
Рейтинг маълумотлари бўйича эътирозлар бўлса, Солиқ қўмитасига мурожаат қилинади.
Шунга кўра, билдирилган эътирозлар 1 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Савдо-саноат палатаси рейтинг маълумотларини ҳамда келиб тушаётган мурожаатларга тезкор жавоб берилишини мониторинг қилиб боради.
Низом фақат юридик шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг