Тадбиркорларга кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолар бўйича солиқ камайтирилади

13:34 27 Февраль 2023 Иқтисодиёт
839 0

Фото: Архив сурат

2023 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари, шу жумладан 2023 йил 1 январдан кейин фойдаланишга топширилган бинолар юзасидан* юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича ҳисобланган суммани

уч қаватли бинога — 0,9;

тўрт қаватли бинога — 0,8;

беш қаватли бинога — 0,7;

олти қаватли бинога — 0,6;

етти ва ундан юқори қаватли бинога — 0,5 пасайтирувчи коэффициентни қўллаган ҳолда, бино фойдаланишга топширилган ойдан бошлаб 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тўлайди.

*Изоҳ: республиканинг шаҳарлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай ва Тошкент туманларида жойлашган бинолар бундан мустасно.

Бунда, ушбу бандда белгиланган пасайтирувчи коэффициент:

— маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ёрдамчи хоналар билан (офис учун хоналар ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш учун, касбни эгаллаш мақсадида ташкил этилган ўқув-ишлаб чиқариш хоналари ва ҳ.к.) бирга, агар уларнинг майдони янги қурилган кўп қаватли ишлаб чиқариш биносининг умумий майдонининг 20 фоизидан ошмаган бўлса;

— ишлаб чиқариш мақсадларида бино бир нечта хўжалик юритувчи субъектлар томонидан биргаликда фойдаланилаётган бўлса, бундай бинонинг ҳар бир мулкдори томонидан қўлланилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?