Тадбиркорлар ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади

18:02 24 Февраль 2026 Ҳужжатлар
480 0

«Тадбиркорлик субъектлари ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали хабар берди.

Мазкур қарорга кўра, 2026 йил 1 июлгача тадбиркорлар ҳамда илмий ҳамжамият ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини таъминлаш мақсадида бир қатор имкониятларни ўз ичига олган махсус электрон платформа ишлаб чиқилиши белгиланди:

Жумладан:

  • яратилган янги ишланмалар бўйича тадбиркорлар ва инвесторлар учун батафсил маълумотларни акс эттирувчи электрон шаклда юритиладиган Янги ишланмалар базасини ташкил этиш;
  • илмий изланувчилар ва уларнинг тадқиқот мавзулари реестрини юритиш орқали илмий тадқиқот йўналишлари бўйича илмий ишланмалар муаллифлари ва тадбиркорлар учун очиқ маълумотлар майдонини яратиш;
  • тадбиркорлар томонидан ўз фаолият йўналишларида илмий тадқиқотлар орқали ечимини топиш зарур бўлган муаммоларни киритиш имкониятини яратиш.

Шунингдек, 2026 йил 1 августга қадар Махсус платформа «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформасига интеграция қилинади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?