Табиий объектларга 105 миллиард 521 миллион сўм зарар етказилган

15:24 20 Февраль 2025 Жамият
201 0

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи Зарафшон дарёси ўзанидан қум-шағал қазиб олишга мораторий жорий этилганига қарамай, ҳамон ноқонуний хатти-ҳаракатлар учраб турибди. Бунинг олдини олиш мақсадида охирги олти ой давомида ўтказилган назорат рейд тадбирларида 8 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган.

Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълумотига кўра, кейинги 6 ойда Зарафшон дарёси ўзанидан норуда материаллар ноқонуний қазилиши оқибатида табиий объектларга 105 миллиард 521 миллион 903 минг сўм зарар етказилган.

Жорий этилган мораторийга риоя қилмаслик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланганда қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер