Сув полоси: Ўзбекистон қизлар жамоаси Осиёда учинчи!
Сингапурда сув полоси бўйича “U-20” ёш тоифасида Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда қитъанинг саккизта давлат терма жамоалари ғолиблик учун курашди.
Мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси “B” гуруҳида Хитой Тайпейи, Сингапур ва Қозоғистон жамоаларига қарши баҳс олиб борган бўлса, “А” гуруҳида Эрон, Малайзия, Хитой ва Шри-Ланка вакиллари беллашди.
Олти кун давом этган қизғин баҳсларда Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 5-ўрин билан кифояланган бўлса, қизлар жамоаси гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, ғолиблик учун курашиш имкониятини қўлга киритди.
Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон қизлар жамоаси бронза медалига сазовор бўлди. Мусобақада Хитой жамоаси чемпионликни қўлга киритган бўлса, Қозоғистон вакиллари кумуш медаль билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг