Сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳалар амалга оширилади

10:03 26 Февраль 2021 Ҳужжатлар
1637 0

Президент қарори билан Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021–2023 йилларга мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.

Стратегия доирасида:

● сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар 526 минг гектардан 424 минг гектаргача камайтирилади;

● сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш 308 минг гектардан 1,1 млн гектаргача, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияси 121 минг гектардан 822 минг гектаргача етказилади;

● шўрланган майдонлар 1 926 минг гектардан 1 888 минг гектарга қисқартирилади;

● қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 232 минг гектар суғориладиган ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилади;

● “Smart Water” (“Ақлли сув”) рақамли технологияси асосида сувнинг ҳисоби юритиладиган сув хўжалиги объектлари сони 18 576 тагача етказилади;

● 60 та йирик сув хўжалиги объекти рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилади;

● Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 1 688 та насос станциясидаги 5 231 та насос агрегатининг электр энергияси истеъмоли ва сув сарфи ҳисобининг мониторинги “онлайн” режимда олиб борилади;

● сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида жами 124 та лойиҳа амалга оширилади.

2021 йил 1 октябргача этилен полимерлари (ТИФ ТН коди 3901) ва пропилен полимерларини (ТИФ ТН коди 3902) олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгиланди.

2021 йил 1 июлгача сув ресурсларининг автоматлаштирилган идоралараро ахборот тизими босқичма-босқич ишга туширилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер