Сув — бебаҳо неъмат
Темур ЭШБОЕВ/“Халқ сўзи”. Бир пайтлар пахта далалари атрофига “сув зар — сувчи заргар”, деган мазмундаги шиорлар осиб қўйиларди. Мустабид тузум сувдан оқилона фойдаланиш борасида аслида ушбу шиордан бошқа бирор-бир жўяли тадбир қўлламаганлиги бугун кундай равшан. Оқибатда айнан, сув ресурсларининг пала-партиш ишлатилиши туфайли минтақада бутун бошли денгиз йўқотилди.
Сувдан заргарона фойдаланиш жоизлиги ҳамон ўз долзарблигини йўқотган эмас. Мисол учун жорий йилда Навоий вилоятида томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш ҳажмини икки баробарга ошириш режалаштирилган. Сувдан фойдаланишда эса исрофгарчиликка йўл қўйган фермер ва деҳқонларга нисбатан жазо чоралари қўлланмоқда.
Хатирчи туманидаги “Қаҳрамон Маданият” канали 1965 йилда қурилган, узунлиги 10,4 км сув ўтказиш қуввати 3 м3/с ни ташкил қилади. У 15 дона гидротехник иншоотлар ёрдамида туманнинг 2 минг 915 гектар экин майдонларини сув билан таъминлайди.
— Жорий йилда Хатирчи туманида 75 км узунликдаги суғориш тармоқларини бетонлаштириш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 1,5 км узунликдаги суғориш тармоқлари бетонлаштирилди, — дейди “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбар Баҳоуддин Ғиёсиддинов. — Ҳозирги кунда “Қаҳрамон Маданият” каналининг 1 км қисмида бетонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Бетонлаштириш ишларининг суръати нега суст деган савол туғилиши табиий. Гап шундаки, ўсимликлар вегетация даврида ушбу тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эмас. Айни кунларда эса унга оммавий киришилди. Бетонлаштиришнинг самарасига келсак, мутахассисларнинг таъкидлашича, 30 фоизгача сувни тежаш имконини берар экан. Бошқачароқ айтсак, шиор осиб, юз марта “шап-шап”, дегандан кўра битта шафтоли яхши.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Тошкентда «UzFood 2026» ва «OʻzuPACK 2026» Халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда (+фоторепортаж)
- «Сохта тетикликнинг ҳақиқий ҳалокати»: энергетик ичимликларнинг секин, аммо муқаррар йиқитиш жараёни ҳақида
- Шайха Носир Ал Новайс: “Мен бу каби ёндашувни аввал кўрмаганман”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг