Сурхондарёда "Ёшлар медиа маркази" фаолияти йўлга қўйилди

12:07 15 Октябр 2021 Жамият
671 0

Ёшларнинг медиа саводхонлигини янада ошириш, ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишларни мунтазам равишда ёритиб бориш мақсадида Термиз шаҳрида жойлашган Ёшлар маркази биносида барча замонавий қулайликларга эга "Ёшлар медиа маркази" фаолияти йўлга қўйилди.

Марказ очилишига бағишланган тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ж. Тўраев иштирок этиб, қиймати 550,0 млн. сўм бўлган сўнгги русумдаги компьютер жамланмалари, ёритиш жиҳозлари, фотоаппаратлар, LED экран ҳамда бошқа зарурий воситаларни тантанали топширди.

Эндиликда Ёшлар ишлари агентлигининг вилоятдаги барча шаҳар ва туманлари да ҳам кичик медиа марказлар ташкил этилади. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?