Сурхондарёда 4 балли зилзила қайд этилди

Сурхондарё вилоятида 4 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 16 апрель куни соат 04:14 да қўшни Афғонистон ҳудудида 6,3 магнитудали ер силкиниши қайд этилган.
Зилзила эпицентри Тошкентдан 570 км жануби-шарқда жойлашган, унинг магнитудаси 6,3 га тенг. Ер қимирлаши 100 км чуқурликда содир бўлган. Табиий ҳодиса эпицентри, Тахорда 4 балли силкиниш қайд этилган.
Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
- Сурхондарё вилоятида 4 балл, 295 км;
- Фарғона вилоятида 3 балл, 480 км;
- Самарқанд вилоятида 3 балл, 484 км;
- Жиззах вилоятида 3 балл, 485 км;
- Сирдарё вилоятида 3 балл, 495 км;
- Қашқадарё вилоятида 3 балл, 497 км;
- Андижон вилоятида 3 балл, 539 км;
- Наманган вилоятида 3 балл, 545 км;
- Тошкент шаҳрида 2 балл, 570 км.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Жасорат мактаблари»га ўқувчиларни қабул қилиш тартиби белгиланди
- Бошқарув соҳасида хотин-қизлар улуши неча фоиз экани маълум қилинди
- Нодавлат олий таълим муассасалари устав фондини камида 2 миллион АҚШ доллари эквивалентида шакллантирилиши шарт – Вазирлар Маҳкамаси қарори
- Етакчилар «Иморат» тарихий-меъморий мажмуасига борди
- Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми муваффақиятли якунланди
- «Ливерпуль» юлдузи Диого Жота автоҳалокатда вафот этди. У яқиндагина оила қурганди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг