Сурхондарёда 140 млрд сўмлик экотуризм мажмуаси қурилади

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Қумқўрғон туманидаги Жанубий Сурхон сув омбори ҳудудида йирик экотуристик мажмуа барпо этилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 140 млрд сўмни ташкил этади. Мажмуа 15,7 гектар майдонни қамраб олади.

Лойиҳа доирасида табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари амалга оширилади, янги кўкаламзор ҳудудлар яратилади, йўл ва инфратузилмалар экологик талабларга мувофиқ қурилади. Шунингдек, ифлос сувларни тозалаш тизими жорий этилиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими лойиҳа билан танишар экан, қурилиш ишларини босқичма-босқич ва тизимли йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. Қурилиш белгиланган талабларга мувофиқ яқин кунларда бошланиши кутилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг