Сурияда минглаб сиёсий маҳбуслар озод қилинди
Архив фото
Душанба куни исёнчилар Сурия пойтахтини эгаллаб, узоқ йиллик диктатор Башар Асадни ағдариб ташлаганидан бир кун ўтиб, Асад режимининг истеъфодаги бош вазири ҳокимиятни Сурия исёнчиларига топширишга рози бўлди.
Ҳокимият ағдарилганидан кейин Дамашқ кўчаларида байрам қилинди. Минглаб сиёсий маҳбуслар қамоқхоналардан озод қилинган.
«Ҳаёт Таҳрир аш-Шом» раҳбари Абу Муҳаммад ал-Жўлоний душанба куни Дамашқда истеъфога чиққан бош вазир Муҳаммад Ғози ал-Жалолий билан учрашиб, ҳокимиятнинг Сурия халқига хизмат кўрсатишни таъминлайдиган даражада топшириш ҳақида гаплашган. “CNN” манбасига кўра, ўтиш даври бош вазири ҳали сайланмаган, бироқ ал-Жалолий ҳамкорлик қилишга ваъда берган.
Исроил ўз армиясига Сурия ҳудудида Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликларини Суриянинг қолган қисмидан ажратиб турадиган «хавфсизлик зонаси» яратишни буюришидан олдин, унинг ҳарбийлари Суриянинг кимёвий қурол объектларига зарба берганини айтди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бу ҳаракат 1974 йилда имзоланган келишувга зид эканини айтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг