Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан ушланди
Ижтимоий тармоқларда Судьялар олий мактаби мансабдори пора билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Судьялар олий кенгаши расмий баёнот берди.
Унга кўра, ҳақиқатдан ҳам Судьялар олий мактабининг архив мудири лавозимида ишлаб келган (0.5 ставкада) А.С. муқаддам судланган шахсга нисбатан қўлланилган жазонинг муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш қисмини танишлари орқали бекор қилдириб беришни айтган. У бу иши эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтда ушланган.
«Бироқ айрим хабарлардаги қўлга олинган шахс ушбу муассаса мансабдори ва унинг жиноий хатти-ҳаракатлари хизмат вазифаси билан боғлиқ эканига оид таъкидлар ҳақиқатга тўғри келмайди», деб ёзади Кенгаш матбуот хизмати.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг