Стратегик корхоналар «Ягона ғазначилик» ахборот тизими билан қамраб олинади

15:22 13 Февраль 2026 Сиёсат
376 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари ўтган йилда Миллий инвестиция жамғармаси ташкил қилиниб, дунёдаги нуфузли «Franklin Templeton» компанияси бошқарувига берилгани ҳақида гапирди.

Ушбу компания бир йил давомида стратегик корхоналар фаолиятини таҳлил қилди. Экспертлар «корхона раҳбарларида корпоратив маданият етишмайди, харажатни қисқартириш, фойдани ошириш бўйича захира кўп», демоқда.

Бунинг учун 19 та стратегик корхона раҳбари харид тизими, логистика, рақамлаштириш, энергия самарадорлик бўйича қаттиқ ишлаб, таннархни 10-20 фоизга қисқартириши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

«Иқтисод қилиш режаси ишлаб чиқаришни камайтириш ёки қайсидир харажатни кейинроққа суриш ҳисобидан эмас, балки бир бирлик маҳсулот таннархини қисқартириш орқали таъминланиши шарт», деди Президентимиз.

Стратегик корхоналарни «Ягона ғазначилик» ахборот тизими билан қамраб олиш, барча харидларни риск-таҳлил асосида «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратиб, самарасиз харажатларга бутунлай чек қўйиш муҳимлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?