Спортсевар ёшларга қулайлик яратилди

15:51 15 Январь 2026 Жамият
247 0

Айни кунда Когон туманида истиқомат қилувчи 27 нафар ўғил – қиз спортнинг турли йўналишларида мамлакат терма жамоаси аъзоси саналади. Осиё, халқаро ва республика миқёсидаги мусобақалар ғолиблари сафида когонликларни кўриш яхши анъанага айланган.

Куни кеча уларга эргашиб, ўз иқтидори, салоҳиятини юзага чиқаришга аҳд қилган ёшлар учун яна бир қулайлик яратилди. Спорт яккакурашларига ихтисослашган замонавий зал қурилиб фойдаланишга топширилди. 1,5 миллиард сўм миқдоридаги маблағ эвазига барпо қилинган иншоотдан 600 миллион сўмлик зарур жиҳозлар ҳам ўрин олди. Бу ерда бир кунда 200 нафаргача спортчи юнон – рум, эркин ва миллий кураш билан шуғулланиши мумкин.

-Ёшларни ҳар томонлама чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини тўлиқ намоён этишларига кўмаклашиш юртимизда татбиқ қилинаётган 5 та муҳим ташаббуснинг биридир,- дейди Бухоро вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ўткир Нажмиддинов.- Якун топган 2025 йилнинг ўзида вилоятимизда 30 дан зиёд иншоот қурилгани ҳам спортсевар ёшлар ҳар томонлама қўллаб – қувватлаётганини кўрсатади.

Эътиборлиси, бундай иншоотлар сони куни кеча яна биттага кўпайди.Бухоро шаҳридаги 2- сон спорт мактабида ҳам 1 миллиард 850 миллион сўм эвазига қурилган замонавий дзюдо зали фойдаланишга топширилди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер