Содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди

Давлатимиз раҳбарининг Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Бош прокуратуранинг Ёқилғи-энергетика соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси ходимлари томонидан “Ўзбекгидроэнегро” ва “Ўзтрансгаз” АЖларда коррупциявий ҳолатларни олдини олиш бўйича профилактик йиғилишлар ўтказилди.
Йиғилишда ходимлар томонидан ножўя хатти-ҳаракатлар содир этишни олдини олиш, бу турдаги ғайриижтимоий қилмишларни келиб чиқишига имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф қилиш, тизим ходимлари томонидан ўтган даврда содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.
Шунингдек, комплаенс-назорат хизматининг фаолиятини қайта кўриб чиқиш, фаолиятини янада жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг