Словакия бош вазири кўчада отиб кетилди

19:44 15 Май 2024 Дунё
404 0

Словакия Бош вазири Роберт Фико отишмада яраланиб, касалхонага ётқизилган. Словакия ОАВ хабарига кўра, чоршанба куни тушдан кейин Ҳандлова шаҳридаги Маданият уйи ташқарисида тўртта ўқ отилганидан кейин Бош вазирнинг ошқозонига теккан. Мамлакат телеканали маълумот беришича, гумондор ҳибсга олинган.

Президент Зузана Капутова Фикога уюштирилган ҳужумни қоралаб, ушбу муҳим дақиқаларда куч-қувват тилаган. Унинг «Facebook»даги саҳифасида Фиконинг аҳволи оғир экани ва вертолётда касалхонага олиб кетилаётгани ёзилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?